Қовунлар

Ўзбекистонда етишитирилган қовун дунёнинг энг етакчи қовунлардан бири десак муболаға бўлмас. Қовун Ўзбекистон аҳолисининг севиб истеъмол қиладига полиз экинларидан биридир. Қовун таркибида инсон организми учун зарур бўлган органик ва минерал тузлар, витаминлар ва глюкоза каби фойдали моддаларга бойдир.

Қовун салқин ҳолда истеъмол қилинса тинка қуришини олдини олади ва баданга куч қувват бағишлайди ҳамда қовундан мураббо тайёрлашса, ёзнинг иссиқ кунларида эса қовунни қуритиб, қишга сақлаб қўйиш хам мумкин.

Асосан бу полиз экини пешинги овқатга тортилса энг тансиқ таом десак хам адашмаймиз. Кечки пайтга тортилган қовун  эса бутун кун давомида иссиқ куннинг чарчоғини олиб инсонга роҳатбахш салқинликни ва чанқоқни босувчи ажойиб полиз экинидир.

Бу полиз экининг тарихига назар ташласак, уни етиштириш тарихи икки минг йиллик тарихига эга эканлигига гувоҳ бўламиз. Айтишларича, қовун жаннат меваси хисобланиб, уни бир фаришта ер куррасига олиб тушгани учун жаннатдан қувғин қилинган экан. Бу полиз экининг қадимий тарихига эга эканлиги исботи сифатида Миср фиръавни Тутанхамон мақбарасидан топилган қовун ва бодринг уруғларини мисол сифатида кўришимиз мумкин.

Қовун  - қовоқгулдошлар оиласига мансубдир. Қовундаги шакар моддаси (асосан глюкоза, сахароза ва фруктоза) 6% дан 18% гача бўлади.

Шарқ табобатида айтилишича, қовун сочларнинг жилодорлигини, кўзни ровшанлигини, инсонни янада куч қувватлилигини оширадиган хусусиятга эгадир деб таъкидлаб ўтишган.

Қуритилган қовун ҳам худди янги пишган қовун каби хусусиятга эгадир. Халқ табобатида дармони қуриб қолган, камқон касалларга қовун ейиш буюрилади. Гепатит билан оғриб ўтган ва ичи қабзият бўлиб юрадиган одамларга у фойдалидир.
Юзга сепкил, доғ тушганида, ҳуснбузар тошганида кечаси ётиш олдидан юзга қалин қилиб эти қолдирилган қовун пўчоғи боғлаб қўйилади. Уруғларини эса янчилган ҳолда сувга яхши қориштириб, сепкил ва ҳуснбузарларни кетказиш учун ишлатилади. Буйрак-тош касаллигида қовуннинг сувга қориштирилган  ана шундай уруғини овқатдан олдин ярим стакандан кунига 2-3 маҳал ичилади.
Қовун уруғининг сути, чала етилган қовун шираси гижжа ҳайдайдиган жуда яхши воситадир. Қовун таркибида клетчатка (ҳужайра) бўлиб, у ичакдаги фойдали микрофлоранинг ҳаёт фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. У организмдан холестеринни чиқаришга ёрдам беради ва овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди. Қовунда фолий кислотаси бўлиб, у склерозга қарши таъсир қилади. Қовунни витамин ва глюкозанинг ҳақиқий чашмаси деса бўлади. Бу моддалар жигар, буйрак, юрак, ошқозон, ўпка ва бошқа органлар ишини ривожлантиради, одамни яхши тетиклаштиради.
Аллергик диабет касаллигида қовун истеъмол қилиш кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши мумкин.

 

  • Республика Узбекистан, г. Ташкент, проспект Амира Темура 129 б. Бизнес Центр Шахристан Континент, 6-этаж
  • Телефон: (871) 238-92-29
    Факс: (871) 238-93-14
  • info@tbs-group.uz; /
    tbs_group@mail.ru
  • ПН / ПТ
    09:00 - 13.00 / 14:00 - 18:00
Биз ижтимоий тармоқларда
Биз билан боғланинг